Криминал

Вагон ғилдираклари орасига яширилган “мариҳуанна” тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйилди.

Қўшни давлатдан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда, божхона хизмати кичик-испектор кинологига бириктирилган хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берди. Шундан сўнг, мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда вагоннинг жуфт ғилдираклари орасига хуфёна тарзда яширилган жами оғирлиги ўрами билан 96 грамм бўлган “мариҳуанна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди (Экспертиза ҳулосасига кўра ушбу “мариҳуанна” гиёҳвандлик воситасининг соф вазни 40.99 граммни ташкил этди).

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan