Криминал

«SANTO»: Марказий Осиёдаги етакчи фармацевтика компаниясида бир кун

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган дори воситалари ишлаб чиқарувчи йирик завод – «SANTO» компаниясига пресс-тур ташкил қилинди.

Таниқли “Polpharma Group” таркибига кирувчи компания таклифига биноан ташриф буюрган ўзбекистонлик журналистлар бевосита дори воситалари ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш, жараённи яқиндан кузатиш имконига эга бўлди.

Хорижий давлатлардан келтирилган ускуналар билан жиҳозланган заводда терапиянинг турли йўналишларидаги касалликларни даволаш учун 12 фармакотерапевтик гуруҳдаги 240дан ортиқ умумий дори воситаларини ишлаб чиқаради ва ушбу кўрсаткич билан Марказий Осиёдаги фармацевтика бозорида етакчи ҳисобланади.

2021 йилнинг 1 январида Тошкентда ўз ваколатхонасини очган «SANTO» компанияси вакиллари Ўзбекистон билан келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, маҳаллий бозорга сифатли дори воситаларини етказиб бериш ниятида. Компания вакиллари журналистлар иштирокидаги анжуманда бу бўйича бир қатор истиқболли лойиҳаларни тақдим қилишди.

Жумладан, «SANTO» расмийлари нафақат фармацевтика, балки интеллектуал тажриба алмашиш таклифини ҳам илгари суришяпти. Улар Ўзбекистон тиббиёт йўналишида билимли кадрларни етиштириш борасида минтақада етакчи давлат экани, ўзаро кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали бўлишини эътироф этишди.

Пандемия ва ундан кейинги даврда тиббиёт, хусусан, фармацевтиканинг аҳамияти кескин ошди. Бу ўз навбатида бутун дунёда сифатли дори воситларига бўлган талабнинг кучайишига сабаб бўлди. Бундай вазиятларда ўз тиббий базасига эга бўлмаган, дори воситаларини асосан четдан импорт қиладиган давлатлар энг кўп қийналиши мумкинлигига барча гувоҳ бўлди. Шундай экан, мазкур йўналишда ҳам узоқни кўра билиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан кўра муҳимроқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan