Криминал

Бухорода магистрал газ қувури ёниб кетди

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 11 июнь куни магистрал газ қувурида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан 04:00 атрофида шахарнинг газчилар қўрғонида жойлашган Когон магистрал газ қувурлари бошқармасидаюз берган. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 тв махсус техника воқеа жойига жалб қилинган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.

Қайд этилишича ёнғинда 1-газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган. Оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan