ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Итларга мушукни ғажиб ташлаганини видеога олиб, интернетга тарқатган 27 ёшли фуқарога иккита модда бўйича иш қўзғатилди

Навоий вилояти ИИБ хабар беришича , 1995 йилда Хатирчи туманида туғилган фуқаро М.Н ўзининг Навоий шаҳридаги “Ҳосил бўш” дала ҳовлиларидаги хонадонида жорий йилнинг 1 июнь куни дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итларига қастдан талатиб, уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Ушбу ҳаракаталари орқали фуқаро М.Н Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 111- моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш), ва 189 1 моддасида (Зўравонликни ёки шавқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган. Фуқаро М.Н.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan