КОРРУПЦИЯ

«Ахборот хизмати раҳбари вилоят ҳокимининг ўнг қўли бўлиши керак» — Тўра Боболов

Surxondaryo viloyati hokimi To‘ra Bobolovning aytishicha, viloyat va tuman hokimliklarining axborot xizmati rahbarlari hokimlarning o‘ng qo‘li bo‘lishi kerak. Bu haqda u “Daryo” bilan suhbatda gapirib berdi.“Ҳокимиятлардаги, шунингдек туман ҳокимликларидаги матбуот котиблари ҳокимнинг ўнг қўли бўлиши керак. Ва уларга барча шарт-шароитлар яратиб берилиши лозим. Боиси, хоҳлайсизми йўқми матбуот котиблари барча ОАВ вакиллари билан мулоқот қилади. Улар билан ахборот алмашади. Шундай пайтда матбуот котибларида ҳам сифатли материаллар тайёрлашга имконият ва шароит бўлиши лозим. Қолаверса, матбуот котиблари ОАВ вакиллари, хусусан блогерлар билан ҳам мулоқот қилиб, муаммони тўғридан тўғри ҳокимга етказиши керак”, — деди вилоят ҳокими Тўра Боболов.

Муродбек Давлатовнинг маълумот беришича, вилоятда фаолият юритувчи шаҳар ва туман ҳокимлари матбуот котибларининг икки нафарида хизмат автомобили бор.
“Хизмат автомобилимиз Траcер русумли автомобил бўлиб, алоҳида ҳайдовчи ҳам ажратилган. Шунингдек, барча техникаларимиз — фотоаппарат, замонавий компютерларимиз бор. Ҳокимлик биносида қабулхонага яқин жойдан алоҳида хона ажратилган бўлиб, барча жиҳозлар билан таъминланган”, — дейди Тўра Боболовнинг матбуот котиби Муродбек Давлатов.
“Қолганларига фармойиш билан машина бириктирилган, аммо алоҳида автомобил ажратилмаган”, — дейди Тўра Боболовнинг матбуот котиби.

Сурхондарё ҳокими ҳудуддаги ҳокимликлар матбуот котибларининг барчасини танишини, улар муаммони тўғридан тўғри вилоят ҳокимига етказа олиши мумкинлигини таъкидламоқда.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan