Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия билан тегишли келишувни тасдиқлади.
Илгари ўзбекистонликлар Россияга киргандан кейин 7 кун ичида, Ўзбекистонда россияликлар эса 3 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак эди.
Президент Ташқи ишлар вазирлигига келишув кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида Россия томонини хабардор қилиш ҳақида топшириқ берди.
Ҳозирги кунда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.