Uncategorized

Исроил давлати Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини топширди

Бугун дунёда коронавируснинг янги штамми тез суръатларда тарқалмоқда. Гарчи касаллик беморларда нисбатан енгил кечаётган бўлса-да, бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.

Ана шундай вазиятда ушбу хавфли инфекцияга қарши курашиш борасида катта тажриба тўплаган Исроил давлати мамлакатимизга COVID-19 дан ҳимояланиш воситалари ва тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини топширди.

Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда вазирлик мутасаддилари Исроилнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиявит Бен Хилел бошчилигидаги делегацияга алоҳида миннатдорлик билдириб, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда тиббий таълим, онкология, офтальмология, урология, вирусология, фармацевтика каби қатор йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот, тиббий кўрик ва маҳорат дарслари ўтказиш ишларини жонлантириш зарурлигини қайд этилди.

Исроил давлатининг тиббиёт воситалари ва жиҳозларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳудудий тиббиёт муассасаларига етказиб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan