Uncategorized

Расул Кушербаев: дарахтлар ёндирилиб, сўнг қўпорилмоқда-шағал учун!

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани, Сурум маҳалласи ҳудудидаги дарахтзорлар қасддан йўқ қилинмоқда.

Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ер майдони 2019 йили туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Шундан сўнг ноқонуний равишда дарахтлар турли йўллар билан ёқилиб, сунъий яроқсиз ҳолга келтирилган. Сўнг майдондан шағал олиниб, пулланмоқда. Зўр усул.

Тахминимизча дарахткушлар томонидан шу кунга қадар икки юзга яқин қимматбахо дарахтлар йўқ қилинган.

Ачинарлиси бу ишлар айнан «мораторий» даврида содир этилишига қарамай масъул ташкилотлар вазиятни жим кузатиб турибди. Катта эҳтимол билан дарахткушлар ортида уларни қўлловчи «катталар» бор…

Президентимизнинг қонун устувор жазо муқаррар, деган даъватидан келиб чиқиб, масъул идоралар, шу жумладан экология прокуратурасидан масалани тезкор ўрганиб, чора кўришларини сўраймиз.

Р. Кушербаев,
Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Жамоатчилик кенгаши аъзоси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan