Uncategorized СИЁСАТ

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 100 миллион АҚШ доллари ажратилади

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4720-сон, 20.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan