Uncategorized

АҚШга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига муҳим талаблар маълум қилинди

АҚШга ташриф буюришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мамлакатга киришда қўшимча талаб қўйилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 8 ноябрдан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин CОВИД-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.

Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CДC) кўра, Озиқ-овқат ва фармасевтика идораси (ФДА) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган ваксиналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.

Бу чекловлар иммиграсия визаси мавжуд шахсларга; дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар; 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас (қўшимча маълумотлар Элчихонанинг сайтида мавжуд).

Шу муносабат билан Вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan