Uncategorized

“Ватанпарвар” ташкилоти жажжи ватанпарварлар билан

Жорий йилнинг 31-май куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгашининг ташаббуси ва Термиз шаҳридаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда “1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада боғча тарбияланувчи ёшлар 2 та “Қалқон” ва “Лочин” жамоаларига бўлиниб куч синашдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра “Қалқон” жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиб бўлган жамоаларни ҳамда иштирокчиларни “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг ўринбосари Ў.Холлиев томонидан қимматбахо совғалар ва диплом, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan