Uncategorized

Бир гурух фуқароларимиз томонидан «Бaходир Қодиров томонидан спортчиларнинг жойидан чиқарилиши»га оид ижтимоий тармоқларда нотўғри ахборот тарқатилди

Амалда эса, сенатор Бaходир Қодиров томонидан бошқарилаётган компания таркибидаги корхоналардан бирига тегишли бинонинг айнан шу жойидан самарали фойдаланиш мақсадида охирги 3 йилда спортнинг КАРАТЭ тури билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.
КАРАТЭ спорт тури билан шуғулланиб келишаётган ёшлар бир катор мусобақаларда ғолиб бўлишган.
Мусобақага тайёрлаш, қолаверса мусобақада иштирок этиш харажатларининг хомийлиги сенатор Бaходир Қодиров бошқараётган компаниялар томонидан амалга оширилмоқда.
Сенатор Бaходир Қодиров бошқараётган компаниялар томонидан қуриб берилган спортчилар майдончаси тарбияланувчилари томонидан халқаро мусобақалардаги иштироки рағбатлантирилиб келинмоқда.
Бинонинг қолган қисми компания тизимидаги ходимларнинг малакасини ошириш учун мўлжалланган.
Ушбу ўқув марказининг ташкил этилиши натижасида ўндан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.

«Сурхон Саноат Қурилиш» компанияси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan