Uncategorized

Япония ўзбек тикувчиларига $1000 дан ортиқ маоши бор иш таклиф қилмоқда

Маълумотга кўра, тикувчиликка тайёргарлик курсидаги ўқиш даврида ҳам ойлик тўланади.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, тикувчилик соҳасида етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган аёллар Япониядаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:


— 18-35 ёшда бўлиши;

— 6 ойлик иш тажрибасига эга бўлиши;

— Зарарли одатларга эга бўлмаслиги;

— Япон тилини базавий даражада билиши;

— Иш вақти: 5 кун 8 соатдан.

Маълумот берилишича, иш ҳақи 1 ойлик тайёргарлик курси даврида 60 минг япон йени (525 АҚШ доллари), 2-ойдан 122,091 япония йени (1068 АҚШ доллари), барча солиқлар ва уй-жой тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тўланади.

Йўл харажатлари (икки томонлама авиачипта) иш берувчи томонидан қопланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan