Uncategorized

Сурхондарёнинг энг моҳир ёш мерганлари аниқланди.

Бугун Термиз шаҳридаги “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти техник ва амалий спорт турлари марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган Жанубий оператив қўмондонлиги кубоги учун “Ёш мерганлар” мусобақасининг якуний вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти кенгашилари томонидан ташкил этилган ушбу беллашувда 70 нафар йигит-қизлар куч синашди.

– Сурхондарё вилоятида ёшларни янги тизим асосида ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Мард аскар – ёшларга намуна” дастури қўл келмоқда, – дейди Жанубий оператив қўмондонлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи подполквоник Нодир Холиков. – Бундан ташқари, уюшмаган ёшлар ва ёт ғоялар таъсирига берилган алоҳида тоифадаги шахслар билан ҳам манзилли иш олиб борилмоқда. Мусобақа иштирокчиларини кўзидаги олов, юрагидаги шижоатни кўриб, келажагимиз буюк эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Мусобақа ҳарбий хизматчилар ва малакали тренерлар томонидан холисона баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида фахрли 1-ўринни Денов туманининг 75-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Сарбонали Бўриев, 2-ўринни Қумқўрғон туманининг 1-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Иброҳим Нормуродов, 3-ўринни Термиз шаҳрининг 9-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Диёрбек Донаев қўлга киритди.

Қиз болалар ўртасида эса, 1-ўринни Денов туманининг 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Дилрабо Абдумуминова, 2-ўринни Қумқўрғон туманининг 1-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Камола Чориева, 3-ўринни Денов туманининг 74-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Фазилат Абдураҳмонова эгаллади.

Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан кубог, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan