Uncategorized

«Шаффоф қурилиш» тизими: бир ойда 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ тежалган.

Бу ҳақда кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент маълум қилди:

«2021 йилда ишга туширилган «Шаффоф қурилиш» тизими орқали пудратчиларни очиқ-ошкора танлаб олиш натижасида бир ойнинг ўзида инвестиция дастурлари доирасида 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ иқтисод қилинган».

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда — 40 миллиард сўмдан, Хоразмда — 35 миллиард сўм, Бухоро, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 30 миллиард сўмдан иқтисод қилингани, ушбу рақамлар барча вилоят ҳокимларига етказилганини таъкидлаган.

«Раматов, Қўчқоров, Мусаев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда тендерлардан иқтисод қилинган маблағларни тегишли ҳудуддаги инфратузилмавий ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш бўйича объектлар кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan