2021 йилнинг биринчи чорагида 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтказилди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов маълум қилди:
2021 йил режасига асосан жорий йилнинг январ-март ойларида жами 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилиниб, туман аттестация комиссиялари томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилди ва хулосалари Таълим инспекцияси ҳузуридаги Аккредитация комиссиясига тақдим этилди.
Комиссия йиғилиш қарорига асосан 710 та мактабгача таълим ташкилоти «аттестaциядан ўтди» ва аккредитацияланди, 92 таси эса «аттестaциядан ўтмади» деб эътироф этилди.