Кеча Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 6-Сеплон, 14-Учқизил, 18-Саноат, 42-Катта Ваҳшивор, 50-Сина сайлов округларидаги депутатлик ўринлари учун сайловлари ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилган сайловларда карантин қоидаларига қатъий амал қилинишига ҳам алоҳида эьтибор қаратилди.

Сайловларда 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлиги учун 5 та сайлов округида тенг шароит ва имкониятлар асосида соғлом рақобат олиб бордилар.

Мазкур жараёнларни депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 300 дан ортиқ кузатувчилар кузатиб борди.