Uncategorized

Жаҳон банки эксперти UzIMEI ҳақида

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж ўз шахсий тажрибаси билан ўртоқлашибди. Эксперт UzIMEI’нинг «тушунарсиз бюрократик» тизимлигини қайд этиб, Ўзбекистонни олдинга эмас, балки орқага тортаётган сиёсатлардан бири эканлигини таъкидлаган.

Бу бало «Ўзбекистонда якунига етмаган телекоммуникация ислоҳотларининг мамлакат трансформациясини ушлаб турганини эслатиб туради. Ҳозирги UzIMEI тизими Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, мамлакатда 30 кундан ортиқ бўладиган чет элликлар учун бошоғриқдир».

Экспертнинг айтишича, UzIMEI нафақат бюрократик тўсиқ ва мижозларга қайишмайдиган тизим, балки янги технологияларни жорий этиш ва IOT (The Internet of things)ни кенг қўллашга тўсқинлик қилади. Ваҳоланки, IOT иқтисодиётнинг етакчи соҳаларида, хусусан, қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.

«Яна давом этишим мумкин, аммо бу менинг ҳар йиллик ҳафсалам пир бўлиши намунасидир. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва унинг салоҳияти борасида умидим катта. Қисқа муддат ичида жуда кўп нарса ўзгарди. Шунинг учун ҳам UzIMEI тизимидан қалбим оғрийди. Гўёки кичкинагина чивин шунча азоб беради.

Нафсиламбрни айтганда, бу менинг ҳар йиллик ниятим, ўтинчим: телекоммуникация ислоҳотларига ниҳоят якунига етсин, телефонларни UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтиш эса ипсиз боғлаб қўймайдиган, содда ва Ўзбекистонда мулоқотга салбий таъсир кўрсатмайдиган тизимга айлансин», дейди Жаҳон банки эксперти ўзининг твиттердаги саҳифасида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan