Uncategorized

Ўзбекистонда ягона электр ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни танишган электр энергияси соҳасидаги лойиҳа тақдимотидан маълум бўлди.

Маълумки, шу йил 25 январь куни минтақа электр таъминотида техник узилиш содир бўлди. Бу барча электр станцияларга таъсир қилиб, фавқулодда вазият юзага келди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотларига кўра, бунга бир қанча сабаблар бор.

Жумладан,

?ягона энергетика тизими 220-500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмаган;

?Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқ;

?баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтган;

“Шу боис, мамлакатимизда 500-750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда”, – дейилган хабарда.

Хусусан, 2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27 минг 400 мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 миллиард киловатт соатга етказиш мўлжалланган. Шунда республиканинг барча ҳудудлари 500-750 киловольтли тармоқлар орқали мустаҳкам боғланади ва бир бутун тизим яратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan