Uncategorized

Музработ туман ЭТК ва сув таъминоти корхонасидаги қонунбузилишлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖнинг Музработ туман бўлимига қарашли Сув таъминоти бўлимида сув насослари электр ҳисоблагичсиз электр тармоғига уланганлиги оқибатида 129,7 млн сўм зарар етказилганлиги, ўз навбатида туман ЭТК томонидан ушбу ҳолат аниқланганига 3 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлса-да, етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмаганлиги, бундан ташқари, туман ЭТК бошлиғи А.Б. ва бошқалар ҳудудда фаолият юритувчи юридик шахсларнинг электр энергиясидан 263,7 млн сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорликларини ундириш чораларини кўрмасдан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 205-моддаси ва (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan