TA'LIM

Кореянинг Анна университети профессори Термизда

Асли Ҳиндистонлик, Кореянинг Анна университети профессори Висванатҳан Кодаккал Каннан Термиз давлат университетида бўлиб, талабаларга “Хусусий ҳосилали тенгламанларни сонли ечиш” мавзусида семинар ўтди.

Ўқиб ўрганишдан, ўзи учун порлоқ келажак яратишдан ҳайиқмаган бу инсон 1989-йилга бакалавр даражасини олгач, ўз устида тинимсиз ишлади. 1999-йилда математика соҳасида докторлик даражасига эришди. Бугунги кунда ана шундай фан докторини ишга таклиф қилган нуфузли олий таълим даргоҳлари талайгина. Профессорнинг бир соатлик сабоғини тинглаш эса соҳани ўрганаётган талабалар учун орзу.

Семинарда профессор-ўқитувчилар, магистратура босқичи талабалари иштирок этди. Талабаларнинг ушбу семинардан олган таассуротлари катта. Мавзуга ёндашув, усуллар, ечим ўзига хос. Профессор сабоқлари талаба-ёшларнинг математикани янгидан кашф этиб, унинг сўнгсиз оламида яшаш имкониятини пайдо қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan