TA'LIM

Нодавлат ОТМлар огоҳлантирилди

Битирувчилари иш тополмаган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва бундай олийгоҳлар фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов йиғилишда айтиб ўтган.

«Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, айниқса ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган нодавлат ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди» дейилади вазирлик ахборотида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan