ДУНЁ

Эксперт келгуси беш йилда Ерда сейсмик фаоллик ортишини таъкидлади

Келгуси беш йил ичида Ернинг сейсмик фаоллиги кучайиб, зилзилалар тез-тез содир бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати директори, техника фанлари доктори Юрий Виноградов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сайёрада 9 магнитудали силкинишлар ўртача беш-етти йилда бир марта, 8 балли эса йилига икки-уч марта содир бўлади. Аммо сўнгги тўрт йил давомида Ернинг сейсмик фаоллиги одатдагидан бироз пастроқ бўлди.

“Ҳамма нарса ўртача кўрсаткичга қараб боряпти, яқин беш йил ичида у ўртача кўрсаткичдан бироз юқори бўлади, дейишга асос бор, мос равишда, зилзилалар сони ҳам ортади”, деди эксперт.

Олимлар силкиниш қаерда кучли бўлишини айта олмайди. Бироқ, дунёда сейсмик хавфли зоналар маълум ва улар доимо бунга тайёр туришлари керак. Россияда буларга Камчатка, Курил ороллари, Сахалин, Байкал, Олтой-Саян ўлкаси ва Кавказ киради, деб хабар беради “Российская газета”.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan