ДУНЁ

Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида BBC лавҳа қилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тушунтириш берди

Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантлари ҳақида ББC ўзбек хизмати томонидан лавҳа эълон қилинди.  

Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

“АГРОВИДА” компанияси билан келишув асосида ҳудудларда ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 435 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларда ишлаш учун 2022-йилнинг июн-июл ойларида Сербияга ташкилий жўнатилган.

Аммо фуқаролардан айримлари ва иш берувчи вакиллари ўртасида тушунмовчиликлар сабаб келишмовчилик келиб чиққан. Фуқароларнинг кўпчилигига бир марталик моддий ёрдам берилиб, улар 2022-йилда Ўзбекистонга қайтарилган.

Жорий йилда эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу давлатга фуқаролар ишга жўнатилмаган.

Фуқаролардан хорижда ишлаш масаласида ёки хорижда қийин аҳволда қолганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишни сўраймиз.

Шу билан бирга, фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Сербияга ишга жўнатиш учун белгиланган суммадан (1 350 000 сўм) ортиқ қўшимча тўловлар юзасидан ва бошқа шикоятлар билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши мумкин”, – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan