ДУНЁ СИЁСАТ

Британия Ташқи ишлар вазирининг Хитойга сафари қолдирилди

Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли хитойлик мавқедоши Цинь Ган жамоат майдонида кўринмай қолгани сабабли Хитойга сафарини номаълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда кеча, 21 июль куни номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Клеверлининг ташрифи дастлаб июль охирига режалаштирилган эди. Икки манбага кўра, Хитой Ташқи ишлар вазирининг йўқлиги Клеверлининг сафарини кейинга қолдиришига асосий сабаб бўлган.

Айтилишича, иккала томон ҳам юқори лавозимли амалдорлар учрашуви учун муқобил саналарни излаш билан банд. Бироқ Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Маълумот учун, Цинь Ган охирги марта 25 июнь куни Россия, Шри-Ланка ва Вьетнам расмийлари билан учрашув ўтказганида омма олдида кўриниш берган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь 11 июль куни Цинь Ган “соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли” ASEAN тадбирлари учун Жакартага боролмаётганини айтган. Шу муносабат билан Ван И Хитой номидан учрашувларда қатнашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan