ДУНЁ

РАНХиГС: “Бизнинг фуқароларимиз эпидемия вақтида ўзлари билан овора бўлиб қолишди, мигрантлар эса бир-бирларига ёрдам қилишга уринишди”

 Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) ўтказган сўров ва тадқиқот натижасида эпидемия вақтида мигрантлар орасида инсонпарварлик ва бир-бирларига ёрдам кўрсатиш кўпроқ кузатилгани аниқланди.

Россияликларнинг ўзи эса бу масалада суст экан. Қизиқ томони, карантингача социологлар томонидан иш ва даромадларидан маҳрум бўлган мигрантлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар кўпайиши мумкин деб башорат қилинган эди.

Полиция маълумотларига кўра, мигрантлар томонидан жиноят содир этиш кўрсаткичлари 9,6% га камайган. Криминал унсурлардан кўра, оғир вазиятда жипслашиш, ўзаро дахлдорлик ва ҳамдардлик, ўзаро ёрдам кўрсатиш жиҳатларини кўпроқ намоён қилишган.

Бундан ташқари мигрантлар ўз-ўзини яккалаш (самоизоляция) тартибига ҳам қатъий риоя қилишган. Бу дегани, уларда эпидемия тарқалиши кучли деган тасаввурни ёлғон эканини исботлайди, дейилади РАНХиГС хулосасида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan