ҚИЗИҚАРЛИ Фойдали

Энергиянинг муқобил манбааларига рақобатчи топилганга ўхшайди

Қуёш, шамол, биомасса, денгиз тўлқинлари, ҳамда бошқа энергиянинг  муқобил манбааларига рақобатчи топилганга ўхшайди, бу қоронғуликдир. Сингапур миллий университетида соядан ҳам  электр олиш имкониятини топишди, деб хабар бермоқда Energy and Environmental Science илмий журнали.

Энергия генератори самарадорлиги – сояга асосланган (shadow-effect energy generator (SEG). У қурилма соядан пайдо бўладиган, ёруғлик контрастини «утилизияция» қилиб уни электр токига айлантириш қобилиятига эга.

Ташқи кўринишдан SEG оддий фотоэлектр унсурини эслатади. Бир нечта эластик катакларнинг ҳар бири ўта юпқа (15 нанометрли) тилла қатламдан иборат бўлиб, улар кремний платинасига туширилган, ҳамда буларнинг барчаси эластик ва шаффоф пластикли қатламда маҳкам бириктирилган.

SEG бутунлай ёруғлик остида ёки соя остида бўлганида энергия ишлаб чиқармайди. Қурилма танасининг фақат ярим қисми сояда қолганида ишлай бошлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan