ДУНЁ

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 4,8 мингдан ортиқ турар жой бинолари сув остида қолди

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 4,8 мингдан ортиқ хусусий турар жой бинолари сув остида қолди. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ расмийси ахборотига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Фото: Getty Images

Хабарга кўра, айни вақтда 8 та вилоятда 4 минг 870 та хусусий уй-жой1 минг 264 та ҳовли ва 2 минг 35 та қишлоқ уйи сув остида қолмоқда.

Сув тошқини даври бошланганидан буён қутқарувчилар 107 119 кишини, шу жумладан, 38 457 нафар болани эвакуация қилган. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 7414 киши бор. 11 674 киши уйига қайтгани айтилмоқда.

Март ойида бошланган сув тошқинлари туфайли Қозоғистоннинг саккизта вилоятида маҳаллий фавқулодда вазият сақланиб қолмоқда.Қутқарув ишларига 35 мингдан ортиқ киши, 4 мингдан ортиқ техника ва 14 самолёт жалб этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan