ДУНЁ

Пекин мактаб ўқувчилари анъанавий таълимга қайтишмоқда

Пекиндаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари душанба куни кундузги таълимга қайтишди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Пекин муниципалитети баёнотига кўра, 27 июндан бошлаб пойтахт мактабларида бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун анъанавий дарслар қайта бошланди. Болалар боғчалари 4 июлдан очилади.

Шанхайда 29 июндан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари иш бошлайди. Улар ташриф буюрувчилар учун Хитой пойтахтининг ўртача эпидемиологик хавф зоналари бўлмаган ва сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган ҳудудларида очилади.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида Пекинда 3 та, Шанхайда эса 2 та янги маҳаллий CОVID-19 инфекцияси юқтириш ҳолати аниқланган.

Аввал Пекинда, апрель ва июнь ойининг бошларида Хитой пойтахтининг бир қатор ҳудудларида карантин чора-тадбирлари кучайтирилган. Шу муносабат билан Пекин мактабларининг кундузги форматда ишини тиклаш муддатлари ортга сурилгани хабар қилинган эди.

Икки ойлик тўлиқ локдаундан сўнг, июн ойининг бошидан бери Шанхай шаҳрида ҳаёт нормал ҳолатга қайтди. Хитой пойтахти ҳукумати чекловларни босқичма-босқич олиб ташламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan