ДУНЁ

Саудия Арабистони Исроил делегациясига виза бермади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Жаҳон Туризм Ташкилоти конференциясига мезбонлик қилган Саудия Арабистони Исроил делегациясига кириш визаси бермади.

Исроил Жамоат Телерадиокомпанияси хабарига кўра, Саудия Арабистони Жаҳон Туризм Ташкилоти конференциясига таклиф қилинган Исроил делегациясига виза беришдан бош тортган.

Американинг Блоомберг телерадиокомпаниясининг хабарида, Ар-Риёд бошқарувининг бу муносабат учун ҳеч қандай сабаб кўрсатмаганлиги ва БМТнинг «ташкилотнинг барча аъзоларига тенг муносабатда бўлиш» талабига қарамасдан намойиш қилинганлиги билдирилди.

Саудия Арабистони расмийлари ҳозирча бу борада ҳеч қандай баёнот бермаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan