ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Наманганда массажхонани фоҳишахонага айлантирган шахслар қўлга тушди

Наманган вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ва Давлатобод туман ИИБ қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳар ҳудудида ўтказилган рейдда андижонлик аёл ўзи ишлаб келаётган Давлатобод туманидаги соғломлаштириш масканида фоҳишахона ташкил этгани фош қилинди.

Ушбу аёл тадбирнинг шартли иштирокчисига массажхона ишчиси билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб, бунинг эвазига ундан 300 минг сўм пулларни олган вақтида қўлга олинди.

Тадбирлар давонида Янги Наманган туманида яшовчи аёл ҳам Давлатобот туманида ўзига тегишли бўлган массажхонада фоҳишахона ташкил этгани маълум бўлди.

Аёл тадбирнинг шартли иштирокчисига массажхона ишчиси билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 420 минг сўм пулларни олган пайтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ушбу шахслар қонун бўйича 15 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача жарима тўлаш ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan