Uncategorized

Кимлар округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари бўлиши мумкин?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин:

➖ 21 ёшга тўлган;
➖ ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган;
➖ аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар.

? Қуйидагилар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:

● бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари;
● сиёсий партияларнинг аъзолари;
● вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари;
● прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
● номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;
● номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan