Uncategorized

ЖССТ: Коронавирус туфайли ҳафтасига ўн минг киши ҳаётдан кўз юммоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, коронавирусга қарши кураш борасида маълум натижаларга эришилган бўлса-да, аммо хавф ҳали чекингани йўқ.

Чунки сўнгги ойларда ҳафтасига ўртача ўн минг киши CОVID-19 қурбонига айланмоқда.

«Бу фақат бизга маълум рақамлар, — дейди ЖССТ раҳбари. — Реал кўрсаткичлар эҳтимол бундан-да юқори бўлиши мумкин. Қолаверса, кейинги пайтларда коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш ҳолатлари кўпайган. Айниқса, шимолий ярим шарда эпидемиологик вазият мураккаб. Бу минтақада мавсумий грипп ҳам кенг тарқалмоқда.”

Шу боис ЖССТ, аввало, хасталик профилактикасини кучайтириб, аҳолининг бустер доза билан эмланиши орқали жамоавий иммунитетни шакллантириш самарали чора, деб ҳисоблайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan