Uncategorized

Қашқадарёда бозор кўчишидан норози бўлиб ҳоким ўринбосарини урган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Жамоат тартибини бузганларнинг бир неча нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Яна бир неча нафари 15 суткага қамалган.

2023 йил 2 январ куни Қамаши туманида бир гуруҳ фуқаролар бозор кўчирилишига эътироз билдириб, ҳоким ўринбосарини дўппослагани, бозор директорининг машинасига зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, жанжал уюштирган шахсларнинг бир неча нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бошқалари 15 суткага қамалган.

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Қамаши туман ИИБ ходимлари томонидан 6 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаронинг ҳаракатлари расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддаларига асосан икки нафар фуқарога БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима, тўрт нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жамоат тартибини бузишда иштирок этган яна тўрт нафар фуқарога нисбатан Қамаши туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan