Uncategorized

Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини олиш мумкин?

✍️ Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

❎ Жиғилдон қайнаши – бу кўкрак қафаси, тўш суягининг орқасида ёки қориннинг юқори қисмида ҳосил бўлган ёниш ҳиси.

? Сабаблари: диафрагма чурралари, сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорлик, айрим дори воситаларини (масалан: аспирин, ибупрофен) қабул қилиш.

▶️ Юзага келтирувчи омилларнинг асоси ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тўсиқнинг очилиб қолиши сабабли ошқозондаги кислотали муҳитнинг қизилўнгачга ўтиб, ёниш ҳисини пайдо қилишидир.

Олдини олиш учун:
✅ Ортиқча овқатланмаслик;
✅ Таомнинг жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги;
✅ Кечки овқатни уйқудан камида 2 соат олдин тановул қилиш;
✅ Ёғли, қовурилган овқатлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan