Uncategorized

Ироқда коронавирус беморлари бўлган касалхонада келиб чиққан ёнғинда 90 киши ҳалок бўлди

Ироқ жанубидаги Ди-Қар вилоятининг Насирия шаҳрида коронавирус билан касалланганлар даволанаётган Имом Ҳусайн касалхонасида ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғинда 90 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “TASS ” Ироқ манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, қурбонларнинг аксарияти куйиш ёки бўғилишдан вафот этган.

«Aввалроқ фожиа оқибатида 77 нафар одам қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаш жараёни давом этмоқда, ушбу жараён уларнинг қаттиқ куйганлиги сабабли қийинлашмоқда», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ёнғин пайтида тиббий муассасада ишлайдиган барча видеокузатув камераларининг шикастланганлиги сабаб ҳодиса ҳолатларини тергов қилиш имкони мураккаблашди.

Дастлабки маълумотларга кўра, CОВИД-касалхонада ёнғин чиқишига кислород баллонининг портлаши сабаб бўлган.

Ҳодиса муносабати билан Саддам ат-Тавил вилоятининг соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқиш тўғрисида ариза тақдим этди. Ўз навбатида, Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий мамлакатда қурбонлар учун мотам эълон қилди ва фожиа сабаблари ва барча ҳолатларини текшириш учун махсус комиссия тузишни буюрди.

Маълумот учун, бу коронавирус билан касалланганлар учун республикадаги биринчи воқеа эмас. 24 апрел куни Боғдоддаги Ибн ал-Хатиб номидаги касалхонада содир бўлган ёнғин натижасида 82 киши ҳалок бўлганди ва камида 110 киши жароҳат олганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan