Uncategorized

Косонсойда сел келиши натижасида 8 нафар фуқаро вафот этди, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олди

Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, сел оқимлари 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Косонсой” сойидан оқиб келган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan