Uncategorized

БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Бугун, 15 декабрь куни Бирлашган Миллатлар ташкилоти Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг гуманитар юки ортилган иккита махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.

Инсонпарварлик ёрдами БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Сурхондарё вилоятидаги «Termez Cargo Centre»да Ўзбекистон ҳукумати кўмагида ташкил этилган гуманитар марказидан юкланиб, қўшни давлатга юборилди. Замонавий терминал Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидан икки километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда юкларни сақлаш ва қўшни мамлакатга жўнатиш учун етарли шароит яратилган.

Афғонистонга юборилган дастлабки қирқ тоннага яқин гуманитар юк ошхона анжомлари, пластмасса қоплама ва бошқа зарур буюмлардан иборат.

Гуманитар ёрдам юклари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ҳаво ва қуруқлик орқали Термизга етказилиб, «Termez Cargo Centre» терминалида сақланаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan