Uncategorized

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: Қонунбузилишлар олди олинмоқда


Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Сурхондарё вилоятида ер назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани юўлиб ўтди.   

 Унда вилоятдаги журналистлар ва блогерлар иштирок этди. Соҳа вакиллари оммавий ахборот воситалари ходимларига Сурхондарё вилоятида ерга оид қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган хатловларда аниқланган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш борасида олиб борилган тегишли чора-тадбирлар, вилоятда ер қонунбузилиши содир этган шахслар жами 103 тани ташкил этгани ва 8,82 гектар ер майдони эгаллаб олиниши,б артараф этиш бўйича олиб борилган чора-тадбирларда ер қонун бузилишини содир этган шахсларга 73 та, ердан фойдаланувчи субъектларга 6 та ёзма кўрсатмалар берилган бўлиб, туманлар прокуратураларига 12 та маълумотлар киритилганлиги,  кўриб чиқилган маъмурий жазо қўллаш ишлари юзасидан вилоятда маъмурий жазога тортилганлар сони 95 тага қўлланилган жарима миқдори 1058130000 (бир млрд эллик саккиз млн бир юз ўттиз минг) сўмни ташкил қилган бўлиб маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисмига асосан 15 та ҳолат, 60-моддаси 3-қисмига асосан 18 та ҳолат, 60ʹ-моддасига асосан 1 та ҳолат, 68ʹ-моддасига асосан 57 та ҳолат 69-моддасига асосан 4 та ҳолатлар юзасидан маъмурий жарималар қўлланилганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Матбуот анжумани сўнгида журналистлар қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan