Uncategorized

«Ташаббусли бюджет» яна бошланди! 1 трлн сўмни қаерга ишлатишни фуқароларнинг ўзи ҳал қилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда республикамиздаги айрим археология ёдгорликларига баъзи маҳаллий ҳокимликлар ҳамда юридик шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари оқибатида катта миқдорда зарар етказилаётганлиги аниқланди.

Хусусан, Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Истиқбол” МФЙдаги “Тепа (Култепа)” археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда ауцион савдолари орқали “У.Қ.Б” МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилган.

Аниқланишича, мазкур археология ёдгорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объэктлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объэктлари миллий Рўйхатига киритилган. Давлат мулки ҳисобланган ушбу объэкт Тошкент вилояти маданият бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.

Ушбу археология иншоотини “У.Қ.Б” МЧЖ раҳбарлари 2020 йилда қонунчилик талабларига зид равишда тадбиркор “У.М.П.” МЧЖга сотиб юборган. Ушбу тадбиркорлик субъэкти ҳам ўз навбатида, бу объэктда хом ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Мазкур цех учун хом-ашё, яъни тупроқ маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини “У.Қ.Б” МЧЖ ўз зиммасига олган. Тупроқ эса, ушбу археология иншооти ҳудудидан қазиб олинган. Оқибатда, бу тарихий иншоотга катта миқдорда зарар етказилган.

Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатдан хабар топган Тошкент вилояти моддий мерос бошқармаси 2020 йилда етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш, мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш, туман ҳокимининг қарори ва олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мутасадди идораларга мурожаат қилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъэктлари раҳбарларига огоҳлантириш хатлари ҳам берилган.

Шунга қарамасдан, МЧЖ масъуллари ўзларини фаолиятини давом эттириб келган.

Ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишларига Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Миллий археология маркази мутахассислари ҳамда ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари жалб этилди.

Жумладан, 2021 ноябр ойида мазкур ҳудудда илмий тадқиқот (тупроқ қазиш ва объэктни кузатиш) ишлари олиб борилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, мазкур археология объэкти эрамизнинг И-ИВ асрларига оид бўлиб, кўчманчи чорвадор аждодларимизга тегишли қабристон ёдгорлиги саналиши аниқланди.

Ўрганишлар давомида олинган дастлабки маълумотларга кўра, “У.М.П.” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан “Тепа (Култепа)” археология ёдгорлиги худудида хом ғишт ишлаб чиқариш ва қазилма ишлари олиб борилиши натижасида маданий мероснинг объэктига 1,5 трлн. сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан тўпланган материаллар Бош прокуратурага юборилган. Натижада, 2021 йил декабр ойида Тошкент вилоят прокуратураси томонидан “У.М.П.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 132-моддаси 2-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиб келинмоқда.

Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Коррупсияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan