Uncategorized

Ижтимоий тармоқда “Хизмат автомобиллари олдида рақс тушаётган эркатойлар” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа ўрганилди ва ҳуқуқбузарларга Суд томонидан чора кўрилди

Жорий йилнинг 28 январь куни ижтимоий тармоқда “Хизмат автомобиллари олдида рақс тушаётган эркатойлар” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 28 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизмат юзасидан Тошкент вилоятига келишган вақтида, Олмалиқ шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Металлург кўчаси, 42-уй олдида жойлашган “Ҳилол” меҳмонхонасига жойлашишган.
Меҳмонхона ёнида тўхтаб турган, ходимлар бошқариб келган, “Ласетти” русумли, 75 597 VSF ва 75 674 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобиллари олдида, соат 20:00ларда фуқаролар, 1982 йилда туғилган Е.Ч., 2003 йилда туғилган Б.У., Б.М., Б.Р. ва О.М.лар турли ўйинларга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлари орқали ҳурматсизлик, менсимаслик каби жиҳатларини кўрсатишган ва ушбу жараённи видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқда тарқатишган.
Суриштирув ишлари олиб борилди ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар Судига юборилди.
Суд томонидан фуқаро Е.Ч. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-модда (майда безорилик)сида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси, вояга етмаган 4 нафар болаларнинг оналарига нисбатан ушбу Кодекснинг 47-модда (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)си 1-қисми тартибида ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилиб, вояга етмаган шахслар эса Олмалиқ шаҳар 20-сонли ИДУМ ички рўйхатига олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan