Uncategorized

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишчи гуруҳ самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайиб, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация кўлами кенгаймоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan