ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Музработ тумани 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Музработ туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилган 5 нафар маҳкум  жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, шунингдек бир нафар маҳкумга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилди.

Сайёр суд мажлисида раислик қилувчи Икром  Шайманов томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, жазони ўташ тартибини бузганлик учун сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чора оқибатлари, шунингдек жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиш оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқубузарликлар профилактикаси жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833 сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан мақсадида Пробация назорат остида турган шахслар билан давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида туман Ички ишлар бўлими ва Пробация бўлими ва туман прокуратураси масъуллари иштирок этиб, янги қонунларни тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва диний экстремизмга қарши курашиш, фирибгарлик ҳамда ўғирлик, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг оддини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.

Таъкидлаш дозики, суд-ҳуқуқ соҳасида Конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланмоқда.

Икром  Шайманов,Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan