ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қаршилик кўрсатиш ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 8 март куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёдаги расмийлар ғирром ўйин олиб боришармикин ёки ҳозирда электрон аукцион деган ишларнинг ҳаммаси ғирроммикан деб ўйланиб қоламан” номли танқидий хабарлар жойлаштирилди.

Ҳолат юзасидан МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Расмий муносабат билдирилди:

«Ушбу хабарда, фуқаро А.Бегматов жорий йилнинг 20 февраль куни электрон-онлайн аукцион савдосида сотиб олган New Holland техника воситасини ололмаётганлиги ҳамда техниканинг собиқ эгаси бугунги кунга қадар шахсий манфаатлари учун фойдаланаётганлигини маълум қилган.

Маълум бўлишича, Бюронинг Сурхондарё вилояти алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “АNGOR SURXON GURURI” МЧЖ.дан ундирувчи ТИФ “Миллийбанк” АЖ Сергели филиали фойдасига фойдасига 25 млрд. 89 млн. 129 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли гаров мулки ҳисобланган 27 та қишлоқ хўжалик техникалари тегишли тартибда Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан хатланган.

Қарздорга тегишли «NEW HOLLAND T 7060 4WD» русумли 75 ҒA 766 давлат рақам белгили трактор жорий йилнинг 3 март куни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 602 млн. 280 минг сўмга ғолиб харидор А.К.Бегматовга сотилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли «NEW HOLLAND T 7060 4WD» русумли 75 ҒA 799 давлат рақам белгили трактор жорий йилнинг 6 март куни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 682 млн. 584 минг сўмга ғолиб харидор “XOJIBUVO” фермер хўжалигига сотилган.

Юқорида кўрсатилган тракторларни аукцион ғолибларига топшириш учун тракторлар сақланаётган “ZAMIN АNGOR CLUSTER” МЧЖ ҳовлисига ундирувчи ТИФ “Миллийбанк” АЖ Сергели филиали вакили билан борилганда қарздор МЧЖ раҳбари Т.Тосканбаев тракторлар берилмаслигини айтиб, харидорларни ҳовлидан чиқариб юбориб, шу ердаги ишчиларига «NEW HOLLAND T 7060 4WD» русумли 75 ҒA 766 давлат рақам белгили тракторга тегишли эҳтиёт қисмларини (аккумлятор) ечиб олишни буюриб ижро ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қилди.

Ижро ҳужжати юзасидан хатланган мазкур трактор вақтинча сақлаш учун қарздор МЧЖ ходими Б.Суюндиковга топшириб қўйилганлигига қарамасдан қарздор жамият ходимларидан бири келиб «ҳовлидан чиқиб кет», деб уятли қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб қаршилик кўрсатганлиги сабабли ҳозирда Ангор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади муносабатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan