ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қирғиз-ўзбек чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган чегарачилар қўлга олинди

Чегара хизмати ҳарбий хизматчилари Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси участкасидан чегарани хавфсиз кесиб ўтиш учун фуқаролардан пул талаб қилган.

Махсус кучлар ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасидаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган чегарачиларни қўлга олди, деб хабар берди 24.kg Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига таяниб.

Маълумотларга кўра, «Кайтпас» ва «Өтүкчү» назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари томонидан назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда қирғиз пулида 50 дан 1 минг сомгача (6,5 – 131 минг сўм) пул ундирилган. Бу пул эвазига чегарачилар қирғиз-ўзбек давлат чегараси участкасидан фуқароларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan