ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Гиёҳвандлик: “марихуана” ва “гашиш” манзилига етиб бормади

Жорий йилнинг 2 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Термиз тумани “Мангузар” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, 2020 йилнинг 3 февраль куни соат 09:00ларда Б.У.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, яшаш уйининг эски омборхонасидан олинган картон қутилар ичида бўлган, Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг 2020 йилнинг 3 февраль кунидаги хулосасига кўра, 388 (уч юз саксон саккиз) дона “Спички” ёзувли гугурт қутига қадоқланган ўткир ҳидли, яшил рангли 1 кг 555,25 грамм “марихуана”  ҳамда 3,92 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2020 йилнинг 4 февраль куни Б.У. ҳамда унинг жиноий шериги Ш.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати