ИЛМ-ФАН

ТерДУ илмий хабарномасининг иккинчи сони нашрдан чиқди

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланган ТерДУ илмий хабарномаси яна ўз фаолиятини бошлади.

Шу кунларда унинг иккинчи сони нашрдан чиқди.

Университет муассислигидаги мазкур нашр тез кунларда ОАКнинг рўйхатидан ўтади. Журналга нафақат профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар, балки магистрлар ҳам илмий мақолаларини беришлари мумкин. Саҳифалар чекланмаган, белгиланган талабларга кўра расмийлаштирилган мақолалар таҳрирдан ўтказилиб берилади. Ҳажм ҳам келиб тушган мақолаларнинг сонига қараб белгиланади. Ушбу журналга мақола бермоқчи бўлганлар университет Илмий бўлимига учрашишлари, ёки

(376) 223-16-79,

93 761-21-46,

97 350-66-47 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Электрон манзил: termizdu@umail.uz

Эслатиб ўтамиз, журнал ҳар чоракда бир марта нашрдан чиқади.