ИЛМ-ФАН

Сурхондарё мактабларига 26 та Damas харид қилинади

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 11 апрелдаги қарорига ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида вилоят маҳаллий бюджети режадан 30 млрд сўм ошириб бажарилган. Депутатлар ушбу маблағнинг 9,8 млрд сўмини харажат қилиш бўйича ҳокимликка рухсат берган.

Хусусан, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига ҳудуддаги мактаблар учун 26 та Damas русумидаги автомобиль харид қилиш мақсадида 1 млрд 257 млн сўм ажратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 31 март куни Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan