ИЛМ-ФАН

Қуёш тизимида диаметри 220 метр бўлган янги астероид топилди

NASAнинг Юпитернинг троян астероидларини ўрганиш учун учирилган “Люcи” фазовий аппарати ўзининг илк кашфиёти амалга оширди.

У Динкинеш астероиди ёнидан учиб ўтиб, унинг табиий йўлдоши борлигини аниқлади.

Олимлар иккита коинот объектнинг аниқ тасвирини олишга муваффақ бўлишди.

Суратлар 1 ноябр куни тахминан 430 километр масофадан олинган. Қурилманинг тезлиги сониясига 4,5 километрга етади.

Ҳисоб-китобларга кўра, каттароқ астероиднинг диметри 790, кичикроқ осмон жисмининг диаметри эса 220 метрга етади.

Астероидни кузатиш олимларга “Люcи” кузатув тизимини синаб кўриш имконини берди. Натижалар қурилма катта тезликда ўтиб кетаётган мураккаб объектларни суратга олишга қодирлигини кўрсатди, деб хабар беради mir24.tv.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan