ДУНЁ ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН САЛОМАТЛИК

Коронавирусга қарши чиқарилаётган ваксина фойдали(ми)?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакцинанинг энг муҳим самараси қандай бўлиши бўйича маълумот берди.

Халқаро ташкилотнинг бош илмий ходими Сумя Сваминатан брифингдаги чиқиши “YouTube-канал”да трансляция қилинган.

Сумя Сваминатаннинг сўзларига қараганда, дори воситаси хавфсизлик мезонларига жавоб бериши учун қўлланиш амалиётида камида 50 фоиз самара берадиган бўлиши керак.

Айни пайтда 30 фоиз самара берувчи вакцина мазкур амалиёт учун яроқсиз ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Россия Президенти Владимир Путин 11 августда Россияда дунёда биринчи бўлиб “Спутник V” номли коронавирус вакцинаси яратилганини, 27 августда эса мамлакатда коронавирус вакцинасининг иккинчиси пайдо бўлишини эълон қилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan